Асосий/Сўнгги янгиликлар/Келаётган янги йил байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда

Келаётган янги йил байрами муносабати билан кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда

Келаётган янги йил байрами муносабати билан  кетма-кет беш кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда

календарь 2022

"2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда 2022 йил 3 январ — душанба, 4 январ — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кутилмоқда

Фармон қабул қилинса, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олади.

Хусусан:

  • 2021 йил 31 декабр (жума) – 2021-йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;
  • 2022 йил 1 январ (шанба) – Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун (Янги йил байрами);
  • 2022 йил 2 январ — якшанба дам олиш куни;
  • 2022 йил 3 январ (душанба) ва 4 январ (сешанба) кунлари – қабул қилиниши кутилаётган фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.
Теги 2022 dam olish kuni