Асосий/Сўнгги янгиликлар/Туронбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 29 июнь куни ўтказилади

Туронбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 29 июнь куни ўтказилади

Туронбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 29 июнь куни ўтказилади

Корпоратив ахборот Ягона порталида "Туронбанк" АТБ акциядорлари йиллик умумий йиғилиши 29 июнь куни ўтказилиши маълум қилинди.

photo_2022-06-08_14-28-21.jpg

Йиғилиш Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Абай кўчаси, 4A уй манзилида (банк бош офисида) бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибига 16 та масала киритилган.

Хусусан, банкнинг 2021 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш тартибини тасдиқлаш, банкининг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш, банк Бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш каби масалар кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2022 йил 7 июнь ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2022 йил 23 июнь ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлари шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан, акциядорларнинг вакиллари эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишлари лозимлиги айтиб ўтилди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2022 йил 29 июнь куни соат 10:00 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олиниши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир неча банклар акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиш санасини эълон қилинганди.

Теги Turonbank aksiyadorlar