Асосий/Сўнгги янгиликлар/Андижонда банкдан қарзи бор аёл МИБ ходимини калтаклаб, гаровга қўйилган Damas’ни олиб қочди

Андижонда банкдан қарзи бор аёл МИБ ходимини калтаклаб, гаровга қўйилган Damas’ни олиб қочди

Андижонда банкдан қарзи бор аёл МИБ ходимини калтаклаб, гаровга қўйилган Damas’ни олиб қочди

Андижонда хизмат вазифасини бажариш учун борган Мажбурий ижро бюроси ходими калтакланди. Бу ҳақда Zo‘r TV телеканалига таяниб, Daryo нашри хабар бермоқда

screenshot_20220503-212405_youtube.jpg

Қарздор аёл МИБ ходимини калтаклаётган лавҳадан скриншот

Маълум қилинишича, "Агробанк" АТБ Олтинкўл филиали томонидан "Зарин-савдо" МЧЖга чеварчиликда ишлатиладиган хом ашёни сотиб олиш учун 60 миллион сўм кредит ажратилган. Бироқ корхона кредит маблағларини ўз вақтида тўламай келган ва гаровга қўйилган Damas автомобилини зўравонлик йўли билан олиб чиқиб кетган.

"Қонун барчага бараварлиги тушунтирилганига қарамай, аёл МИБ ходимига фаол қаршилик кўрсатган. Гаровда бўлган автотранспорт воситасини олиб қочиб, номаълум томонга яширган", — дейилади хабарда.

Бу ҳолатдан ўзига тўғри хулоса чиқармаган аёл бюронинг Олтинкўл тумани бўлими келиб, ходимнинг хизмат хонасида ҳам тартибсизлик келтириб чиқарган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин, Қашқадарёда банк ходимлари мижозлар томонидан калтаклангани тўғрисида хабар берилганди.

Теги Agrobank MIB Andijon