Бухоро вилояти Ромитан туманида сохта ҳужжатлар орқали 635 млн сўм кредитни қўлга киритган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Фото: Kun.uz
Департаментнинг Ромитан туман бўлими хабарига кўра, “М.Я.” МЧЖ раҳбари Д.Б. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, МЧЖга қарашли бўлмаган 2 қаватли бинонинг кадастр ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиб, кейинчалик ушбу бинони гаров сифатида банк муассасасига тақдим қилиб, 635 млн. сўм кредит маблағи олишга эришиб, талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.