logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банкларда муаммоли кредитлар ҳажми камаймоқда

Банкларда муаммоли кредитлар ҳажми камаймоқда

Банкларда муаммоли кредитлар ҳажми камаймоқда

Markaziy bank - daryo

Марказий банк биноси. Фото: Дарё.уз

Марказий банк тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида 2021 йил 1 октябрь ҳолатига статистик маълумотларни тақдим этди.

Маълумотларга кўра, сентябрь ойи давомида банкларнинг муаммоли кредитлари 348,3 млрд. сўмга камайиб, уларнинг жами кредит қолдиғи (кредит портфели)даги улуши 5,8 фоизгача тушган. Банк тизими бўйича муаммоли кредитларнинг улуши август ойига (1 сентябрь ҳолатига) нисбатан 0,2 фоизга пасайган.

Ўтган ойда муаммоли кредитлар давлат улуши мавжуд бўлган банкларда камайиб, давлат улуши мавжуд бўлмаган банкларда, аксинча, ўсган. Давлат банкларидан Ўзмиллийбанк (-184,3 млрд. сўм), Халқ банки (-110,5 млрд. сўм), Микрокредитбанк (-91,8 млрд. сўм) энг кўп муаммоли кредитларни сўндирган. Халқ банкининг кредит портфелида 4,77 трлн. сўмлик ёки жами кредит портфелининг 22,7 фоизини ташкил қилувчи муаммоли кредитлар йиғилиб қолган. Ушбу миқдор 1 август ҳолатидаги 24,0 фоизлик рекорд NPL'дан кейин пасайиш тенденциясини кўрсатмоқда.

Устав капиталидаги давлат акция пакети сотилиши режалаштирилган Ўзагроэкспортбанкдаги муаммоли кредитлар ҳажми ҳамон юқорилигича қолмоқда. 1 октябрь ҳолатига кўра, банк ажратган жами кредитларнинг 66,2 фоизини муддати ўтган кредитлар ташкил қилади.

Давлат улуши бўлмаган банклар орасида муаммоли кредитлар ҳажми Туркистонбанк (72,5 млрд. сўм), Тенге банк (56,8 млрд. сўм), ИнФинбанк (30,5 млрд. сўм)ларда кўпайган. Равнақ-банк (-22,6 млрд. сўм), Савдогар банк (-19,1 млрд. сўм), Ориент Финанс банк (-13,3 млрд. сўм) лар ўтган ой давомида энг кўп NPL'ни сўндирган.

Anorbank ва ЎзКДБ Банкда муаммоли кредитлар мавжуд эмас.

NPL oktabr-2

 

Теги muammoli kreditlar NPL
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй