Асосий/Сўнгги янгиликлар/Муомаладаги банк карталари сони ўтган ярим йил давомида 2,8 млн. донага кўпайган

Муомаладаги банк карталари сони ўтган ярим йил давомида 2,8 млн. донага кўпайган

Муомаладаги банк карталари сони ўтган ярим йил давомида 2,8 млн. донага кўпайган

Марказий банк муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2022 йил январь-июнь ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумотларни тақдим этди.

Ўзбекистон банклари томонидан муомалага чиқарилган пластик карталар сони жорий йилнинг 6 ойи давомида 2 млн. 836 минг донага кўпайиб, уларнинг жами сони 29 млн. 941 минг донага етди.

Муомаладаги банк карталари сони энг кўп Anorbank'да (+521 минг), Халқ банкида (+300 минг), Ипак Йўли банкида (+291 минг), Агробанкда (+223 минг) ва TBC Bank'да (+197 минг) ортган. 

Терминаллар сони эса, унчалик жадал кўпаймаган (+1011 дона). Айрим банкларда масалан, Алоқабанк (+1100 та), Ўзмиллийбанк (+732 та), Универсалбанк (+622 та), Anorbank (+509 та), ИнФинбанк (+517 та) ва ЎзСҚБ (+417 та) да терминаллар сони сезиларли кўпайган бўлса, бир нечта банкларда аксинча, бир неча юз донага камайган. (Агробанк (-1274 та), Халқ банки (-1145 та), Туркистонбанк (-909 та), Савдогарбанк (-747 та), Hamkorbank (-731 та), Ипотека банк (-506 та).

Ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сонининг сезиларли кўпайиши Микрокредитбанкда (+243 дона), Халқ банкида (+167 дона), Агробанкда (+152 дона), Ўзмиллийбанкда (+69 дона) ва Tenge Bank'да (+65 дона) юз берган.

atm-01-07-22.jpg

Теги bankomat plastik karta terminal