Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистон бўйлаб Марказий банкнинг 500 дона банкомати ўрнатилган

Ўзбекистон бўйлаб Марказий банкнинг 500 дона банкомати ўрнатилган

Ўзбекистон бўйлаб Марказий банкнинг 500 дона банкомати ўрнатилган

Марказий банк Ўзбекистон бўйлаб 500 дона банкомат ва инфокиосклар ўрнатган. Бу ҳақда регулятор 1 май ҳолати бўйича муомаладаги банк пластик картлари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2022 йил январь-апрель ойи давимида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисидаги маълумотда қайд этган.

Маълум бўлишича, 2022 йил 1 май ҳолатида 13 983 дона банкомат ва инфокиосклар мавжуд. Статистика бўйича банкомат ва инфокиосклар жами сони апрель ойида 602 донага кўпайган. Тижорат банклари орасида эса Микрокредитбанк (138 дона), "Ипак Йўли" банки ва Инфинбанк (ҳар бири 16 донадан) ларнинг банкомат ва инфокиосклари сонида кўпайиш кузатилган. 15 та банк томонидан ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сонида ўзгариш кузатилмаган бўлса, Халқ банки (-55 дона), Капиталбанк (-20 дона), Hamkorbank (-18 дона), Трастбанк (-4 дона), Савдогарбанк (-3 дона) ҳамда Ипотека-банк (-1 дона) ларнинг ўрнатган банкомат ва инфокиосклар сонида камайиш кузатилди.

Апрель ойи давомида пластик карталар 420,0 минг донага кўпайиб, уларнинг жами сони 28,8 миллион донага етди. Бу ойда эмиссия қилинган карталар сони бўйича энг кўп ўсиш "Ипак Йўли" банки (52,7 мингта), Ўзмиллийбанк (40,3 мингта), Агробанк (34,1 мингта), TBC Bank (32,0 мингта), Ипотека-банк (31,4 мингта) ҳамда Давр-банк (30,2 мингта) да кузатилган.

Шу билан бирга, Трастбанк (-6,7 минг дона), ANORBANK (-4,1 минг дона) ва Мадад Инвест банк (-630 дона) томонидан чиқарилган карталар сонида камайиш кузатилган.

Бир неча ойдан бери пластик карта эмиссия қилмаётган Пойтахтбанк апрель ойида яна пластик карта чиқаришни бошлаган. Ўтган ойда банк эмиссия қилган карталари миқдори 1 134 донага кўпайган. Bank Apelsin ҳам ҳали карта эмиссия қилишни йўлга қўймаган.

Ўтган ойдаги каби бу ойда ҳам терминаллар сонида эса камайиш қайд этилган — 687 дона. Энг кўп терминал Алоқабанк (351 та), Халқ банки (210 та) ва Асакабанк (208 та) томонидан ўрнатилган. Терминаллар сонидаги сезиларли камайиш Агробанк (-1 127 та), Hamkorbank (-512 та), Савдогарбанк (-214 та) ҳиссаларига тўғри келади. Умуман олганда, жами 12 та тижорат банки томонидан ўрнатилган тўлов терминаллари сонида камайиш кузатилган бўлса, 4 тасида бу кўрсаткич ўзгаришсиз қолган. Шунингдек, апрель ойида илк бора Bank Apelsin ҳам тўлов терминали ўрнатган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида терминаллар орқали тушган тушумлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда ўрнатилган терминаллар орқали бир ой давомида ўртача 26 млн. сўм атрофида тушум тушган.

Банклар кесимида муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2022 йил январь-апрель ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида барча маълумотларни қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин.

atm-01-05-22_1.jpg

Теги statistika bankomat plastik karta terminal