logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банк 10 ой якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускуналар статистикани тақдим қилди

Марказий банк 10 ой якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускуналар статистикани тақдим қилди

Марказий банк 10 ой якунлари бўйича пластик карталар ва улар билан боғлиқ ускуналар статистикани тақдим қилди

Ўзбекистон Марказий банки муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2021 йил 10 ойи давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумотларни тақдим этди. 

Октябрь ойи давомида пластик карталар 99,4 минг донага кўпайиб, уларнинг жами сони 25,3 миллион донадан ошди. Аслида, сўнгги ойда банкларда пластик карталар сонининг жами ўсиши 350 минг донадан зиёдни ташкил қилган бўлса-да, октябрь ойида Қишлоқ қурилиш банк томонидан эмиссия қилинган банк карталари сони 259,7 минг донага камайганлиги (!) тизим бўйича карталар сонининг жами ўсиш миқдорига салбий таъси қилди. Шуниннгдек, бир нечта банклар томонидан чиқарилган карталар сонида сезиларли ўсиш кузатилган. Энг кўп ўсиш битта филиалга эга Равнақ-банкда (38,0 мингта), чет эл шўъба банки бўлай деб турган Ипотека-банкда (37,2 мингта), инфратузилмалари кенг бўлган Халқ банки (34,2 мингта) ва Ўзсаноатқурилишбанкида (30,5 мингта), шунингдек Ипак Йўли банкида (30,1 мингта) да кузатилган. Рақамли банклардан TBC банкда жами пластик карталар сонининг ўсиши октябрь ойида 26,1 минг донани ташкил қилган.

Терминаллар сонида ҳам бироз ўсиш қайд этилган — 461 дона. Энг кўп терминал Универсалбанк (1 259 та) томонидан ўрнатилган. Ўтган ойдаги каби давлат назорати бўлган банкларда терминаллар сони камайган. Сезиларли камайиш Ипотека банк (-651 дона), ЎзСҚБ (-509 дона), Асакабанк (-191 дона), Микрокредитбанк (-143 дона), Миллий банк (-140 дона) ҳиссаларига тўғри келган. Катта эҳтимол билан ушбу банкларда терминалларнинг ёппасига инвентаризацияси ўтказилган бўлиши ҳам мумкин.

Ўзбекистонда 2021 йил октябрь ойида банкоматлар ва инфокиосклар сонида 29 та ўсиш қайд этилди. Бу рақам асосан Hamkorbank (21 дона) ва Ипак Йўли банки (16 дона) ўрнатган инфокиоск (ёки банкомат)лар ҳисобига шаклланган. Шунингдек, бир ой ичида Турон банк банкомат (ва инфокиоскалари) сони 13 тага камайганлигини ҳам қайд этиш лозим.

Ўтган 10 ой давомида терминаллар орқали тушган тушумлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда ўрнатилган терминаллар орқали бир ой давомида ўртача 20 млн. сўм атрофида тушум тушмоқда.

Банклар кесимида муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2021 йил 10 ойи давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида барча маълумотларни қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин.

картабанкоматинфокиоск10

Теги infokiosk statistika bankomat plastik karta
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй