logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Тўлов терминаллари сони сентябрь ойида 2,7 мингтага камайди

Тўлов терминаллари сони сентябрь ойида 2,7 мингтага камайди

Тўлов терминаллари сони сентябрь ойида 2,7 мингтага камайди

Ўзбекистон Марказий банки муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2021 йил 9  ойи давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумотларни тақдим этди

Сентябрь ойи давомида жами пластик карталар 442,4 минг донага кўпайиб, уларнинг жами сони 25,2 миллион донадан ошди. Сентябрь ойида карта эмиссияси бўйича давлат банкларидан Халқ банки (+ 91 мингта) ва Агробанк (+58 мингта) фаол бўлган бўлса, давлат назоратида бўлмаган банклар ичида Hamkorbank (+37 мингта), Ипак Йўли банки (+28 мингта) ва TBC Bank (+28 мингта)лардаги ўсишни қайд этиш лозим.

Терминаллар сони эса, аксинча сентябр ойи давомида 2 742 донага камайган ва уларнинг жами сони 434 971 тани ташкил қилмоқда. Терминаллар сонининг сезиларли камайиши асосан давлат назорати бўлган банклар - Туронбанк (-969 дона), Халқ банки (-814 дона), ЎзСҚБ (-409 дона), Ипотека банк (-407 дона), Агробанк (-330 дона), Асакабанк (-134 дона) ҳиссаларига тўғри келган. Катта эҳтимол билан ушбу банкларда терминалларнинг ёппасига инвентаризацияси ўтказилган бўлиши ҳам мумкин.

Ўзбекистонда 2021 йил сентябр ойида қўшимча 182 та банкомат ва терминаллар ўрнатилган. Бу рақам асосан Инфинбанк (95 та) ва Капиталбанк (41 та) ўрнатган инфокиоск (ёки банкомат)лар ҳисобига шаклланган. Шунингдек, бир ой ичида Hamkorbank банкомат (ва инфокиоскалари) сони 49 тага камайганлигини ҳам қайд этиш лозим.

Ўтган 9 ой давомида терминаллар орқали тушган тушумлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда ўрнатилган терминаллар орқали бир ой давомида ўртача 20 млн. сўм атрофида тушум тушмоқда.

Банклар кесимида муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2021 йил 9  ойи давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида барча маълумотларни қуйидаги жадвал орқали кўриш мумкин.

Без имени

 

Теги infokiosk statistika bankomat plastik karta
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй