Асосий/Сўнгги янгиликлар/Алоқабанк янги таркибда банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлайди

Алоқабанк янги таркибда банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлайди

Алоқабанк янги таркибда банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлайди

Aloqa bank

Фото: Wikipedia

Акциядорлик тижорат “Алоқабанк” 28 декабрь куни банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда молия муассасаси Корпоратив ахборот ягона порталида хабар қолдирди.

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар қўйилган:

  1. АТ “Алоқабанк” акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йил 28 июндаги акциядорлар йиллик умумий йиғилиши кун тартибидаги 8-масала бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилиш.
  3. АТ “Алоқабанк”нинг 2021 йил иш фаолияти якуни бўйича Халқаро стандартларга мувофиқ аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тайёрлаш учун Банкнинг 2021 йил 28 июндаги акциядорлар йиллик умумий йиғилиши кун тартибидаги 8-масала бўйича қабул қилинган қарори билан белгилаб берилган ҳақ миқдорни ошириш ёки аудиторлик ташкилотини қайта танлаш.
  4. АТ “Алоқабанк”нинг янги таркибда банк Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

Навбатдан ташқари умумий йиғилиш 28 декабр куни соат 11-00да масофадан туриб электрон овоз бериш хизмати орқали ташкиллаштирилади.

 

Теги Aloqabank aksiyador