Асосий/Сўнгги янгиликлар/Алоқабанк 1 августдан тўлиқ ягона МФОга ўтади

Алоқабанк 1 августдан тўлиқ ягона МФОга ўтади

Алоқабанк 1 августдан тўлиқ ягона МФОга ўтади

Акциядорлик тижорат "Алоқабанк"да жорий йилнинг 1 августидан бошлаб пул маблағларининг келиб тушиши фақат янги банк реквизитлари бўйича амалга оширилади. Бу ҳақда банкнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар берилди.

 
Фото: Алоқабанк

Хабарда эслатилишича, банк мижозлари 2021 йилнинг 19 июль куни уларнинг эски реквизитлари 12 ой давомида, яъни 2022 йилнинг 1 августигача амалда бўлиши мумкинлиги ва янги реквизитларга алмаштирилиши ҳақида айтилган.

Банкнинг ягона МФОси 00401 бўлиши кўзда тутилган. Ушбу МФО ҳозирда Алоқабанк Амалиёт бошқармасининг реквизити саналади. Ягона МФОга ўтиш жараёнида банкнинг мавжуд филиаллари МФОлари тугатилиб, уларнинг ўрнида ҳудудий комплекс хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилди.

Ҳозирги кунда кўплаб банклар ягона МФО тизимига ўтмоқда. Жумладан, "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ ҳам 2022 йилнинг охирига қадар барча филиалларини ягона МФОга ўтказишни режалаштирган. Шу вақтга қадар банкнинг Тошкент, Фарғона, Жиззах, Навоий, Бухоро, Хоразм, Андижон, Қашқадарё, Сурхонадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган минақавий филиаллари ва туман филиаллари фаолияти тугатилиб, уларда ягона МФО жорий қилинди. 27 июндан бошлаб эса, банкнинг Наманган ва Самарқанд вилоятларидаги филиаллари ягона МФОга ўтказилади. Навбати билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Сирдарё вилоятидаги банк филиаллари ҳам тугатилиб, ягона МФОга ўтиши белгиланган.

 

Теги MFO Aloqabank