logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Алоқабанк "Aloqa Ventures" венчур жамғармасини ташкил қилди

Алоқабанк "Aloqa Ventures" венчур жамғармасини ташкил қилди

Алоқабанк "Aloqa Ventures" венчур жамғармасини ташкил қилди

Aloqa bank

Фото: Wikipedia

«Алоқабанк» АТБ Aloqa Ventures венчур жамғармасини ташкил қилди. Фонднинг 100 фоиз устав капитали молия ташкилотига тегишли, деб хабар бермоқда "Корпоратив маълумотлар ягона портали".

31 августда эълон қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан, ҳозирда 25 млрд. сўм устав капитал билан ташкил этилаётган жамғарманинг устав капитали 2022 йилга бориб 80 млрд. сўмга етказилади. Венчур жамғарманинг асосий вазифаси ахборот технологиялари (IT) соҳасидаги ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Aloqa Ventures

Фото: Stat.uz

«Алоқабанк» томонидан венчур жамғарма ташкил этилиши жорий йилнинг 13 июль куни маълум бўлган эди. Ўша куни банк раиси Коммуна Ирисбекова томонидан лойиҳа президент Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган эди. Тақдимотлар жараёнида «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банкига мижозлар учун барча хизматларни мужассамлаштирган ягона платформа яратиш, ахборот технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилган эди.

Ҳозирда Uzcard компанияси муассислигидаги устав капитали 1 млн. долларлик Uzcard Ventures венчур жамғармаси фаолият юритмоқда. Жамғарма стартапларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган.

Мавзуга доир: Uzcard финтех-акселератор ва 1 млн. долларлик венчур фондни ишга туширди

Теги venchur fond Aloqabank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй