Асосий/Сўнгги янгиликлар/Универсалбанк акциялари пакетининг қарийб 14 фоизи сотувга қўйилди

Универсалбанк акциялари пакетининг қарийб 14 фоизи сотувга қўйилди

Универсалбанк акциялари пакетининг қарийб 14 фоизи сотувга қўйилди

Универсалбанк

Универсалбанк биноси
Фото: Яндекс

"Тошкент" Республика фонд биржасининг (РФБ) келишилган аукцион бўлимида “Универсал банк” акцияларининг 13,94 фоизини олди-сотди битими бўлиб ўтади. Ушбу эълон савдо майдончаси веб-сайтида жойлаштирилган. Бу ҳақда Курсив интернет-нашри хабар бермоқда.

Жами 4,18 миллион дона оддий акцияларни номинал қийматида (5 000 сўм) сотиш режалаштирилган. Қимматли қоғозлар пакетининг умумий нархи 20,9 млрд. сўм.

Screenshot_2

Скриншот: uzse.uz

24 декабрь куни РФБда ушбу банк акциялари бўйича сўнгги битим бўлиб ўтган ва унда харидор битта қоғоз учун 6,5 минг сўм тўлаган.

“Универсал банк” активлари ҳажми 1 декабрь ҳолатига деярли 1,45 трлн. сўм бўлиб, ушбу кўрсаткич бўйича республика банкдари орасида 22-ўринни эгаллайди. Банк жорий йил 9 ойидаги соф фойдаси бўйича 20-ўринни эгаллаган.

Теги uzse Universalbank