Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Альфа-Банк Қозоғистон"нинг янги эгаси банк номини ECO BANK'га ўзгартирди

"Альфа-Банк Қозоғистон"нинг янги эгаси банк номини ECO BANK'га ўзгартирди

"Альфа-Банк Қозоғистон"нинг янги эгаси банк номини ECO BANK'га ўзгартирди

Россия "Альфа Банк"ининг Қозоғистондаги шўъба банки маҳаллий "ЦентрКредит Банк"ига сотилди. Эндиликда ушбу банк ECO BANK бренди остида фаолият юритади. 

alfa-bank

Аввалроқ, Россия "Альфа Банк"ининг Қозоғистондаги шўъба банки маҳаллий "ЦентрКредит Банк"ига сотилгани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда ушбу банк ECO BANK бренди остида фаолият юритади. Бу ҳақда "ЦентрКредит Банк"нинг расмий сайтида эълон қилнди.

Банк хабарига кўра, амалдаги мижозлар учун банк хизматларининг шартлари олдингидек бўлиб қолади. Харид қилинган банкни SDN рўйхатидан чиқариш ишлари бошлаб юборилган. Ушбу ишлар якунланганидан сўнг мижозлар банк хизматларининг барча турларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши маълум қилинди.

Россия банкининг Қозоғистондаги шўъба банкини сотиб олиш "ЦентрКредит Банк"нинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилгани айтилди. Битим қиймати маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Альфа Банк ғарб томонидан санкциялар жорий қилинган Россия банкларидан бири ҳисобланади. "Альфа Банк Қозоғистон" 2021 йилда Ўзбекистон бозорига кириш учун қизиқиш билдираётган эди.

Теги Россия Қозоғистон Альфа Банк