Асосий/Сўнгги янгиликлар/Агробанк "Agroworld Uzbekistan 2022" кўргазмасида иштирок этди

Агробанк "Agroworld Uzbekistan 2022" кўргазмасида иштирок этди

Агробанк "Agroworld Uzbekistan 2022" кўргазмасида иштирок этди

agroworld_1.jpg

Фото: Агробанк

Агробанк Ўзэкспомарказда ташкил этилган “Аgroworld Uzbekistan 2022” кўргазмасида ўз экосистема лойиҳалари билан иштирок этди. 

Хусусан, банк павильонида “AgroZamin” онлайн платформаси ва “Agrobooks” бренди остида янги лойиҳалар тақдимот қилинди.

agroworld_2.jpg

Фото: Агробанк

Қишлоқ хўжалигида юридик шахсларга мўлжалланган “АgroZamin” платформасида бугунги кунда 7,4 мингта фойдаланувчи рўйхатдан ўтган ва 4,2 минг турдаги маҳсулотлар жойлаштирилган. 

Бу платформанинг мантиқий давоми сифатида аҳоли учун янги “АgroZamin-O'zimizniki” платформаси ишга туширилди. Бу платформа маркетплейс шаклида ташкил қилиниб, аҳоли томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни сотиш, маҳсулот етиштириш учун зарур воситаларни сотиб олиш, онлайн маслаҳатлар олиш имконияти яратилди. Платформанинг мобиль иловалари ҳам фойдаланувчилар ихтиёрига ҳавола этилмоқда.

agroworld_3.jpg

Фото: Агробанк

Агробанкнинг “Agrobooks” бренди яна бир тўплам билан бойитилди. Банк қошида ташкил этилган илмий гуруҳ томонидан ўсимликлар ҳимояси бўйича “40 китоб” тўплами яратилди.

Ушбу қўлланмалар аҳоли, фермерлар ва барча қишлоқ хўжалик соҳаси вакиллари учун долзарб бўлган ўсимликлар касаллик ва зараркунандалари ҳақида маълумот, улардан самарали ҳимояланиш ва қарши курашишга оид батафсил маълумот ва тавсиялар берилган.

agroworld_4.jpg

Фото: Агробанк

Агробанк аҳоли, фермерлар ва тадбиркорлар учун қулай бўлган экотизимни доимий ривожлантириш бўйича келгусида ҳам изланишда давом этади.

Ҳамкорлик асосида

Теги Agrobank