logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Агробанк ўсимликларни ҳимоя қилиш доирасида тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратмоқда

Агробанк ўсимликларни ҳимоя қилиш доирасида тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратмоқда

Агробанк ўсимликларни ҳимоя қилиш доирасида тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратмоқда

"Агробанк" АТБ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сонли “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик суъбектларига имтиёзли кредитлар ажратмоқда.

Бунда, кредит ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи шунингдек янгидан ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган тадбиркорларга қуйидаги мақсадларга ажратилади:

  • Лабораторияларни ташкил этиш;
  • Мавжуд лабораторияларга ускуна ва техникаларни сотиб олиш;
  • Моддий техник базасини мустаҳкамлаш;
  • Ўсимликлар ҳимояси лабораторияси ва биолабораториялар биносини сотиб олиш ёки таъмирлаш;
  • Айланма маблағлар учун;
  • Ўсимликларни ҳимоя қилиш ҳамда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларга.

Шунингдек, кредит ва фоиз тўловлари "Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси" томонидан қуйидагича компенсация қилинади:

  • кредит суммаси 10 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 баробаридан ошмайдиган миллий валютада ажратиладиган кредитлар учун фоиз тўловларининг харажатлари, Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 7 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига;
     
  • эквиваленти 10 млрд сўмдан ошмайдиган хорижий валютада ажратиладиган кредитлар учун, тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, бироқ 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда фозлар компенсация қилинади.

Кредитлар лабораториялар ташкил этиш, ускуна ва техникалар сотиб олиш, ўсимликлар ҳимояси хизматларни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган воситалар сотиб олиш (лаборатория жихозлари, лаборатория биноси, инвентарлари, техника ва бошқалар)га 3 йил муддатгача, айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ой муддатгача ажратилади. Лойиҳанинг бизнес режасидан келиб чиқиб, 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли муддат белгилаш мумкин.

Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик суъбектлари ажратиладиган кредитлар бўйича Агробанкнинг ҳудудлардаги барча филиалларига мурожаат қилишлари мумкин.

Боғланиш учун:
Колл-центр:  1216 
Ички телефонлар:
71 202 80 08 (11530)
 (11198) 
 (11239) 
 (11216) 

Теги Agrobank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй