Асосий/Сўнгги янгиликлар/Агробанк форум доирасида “Транскапиталбанк” ва "Mashreqbank" билан битимлар имзолади

Агробанк форум доирасида “Транскапиталбанк” ва "Mashreqbank" билан битимлар имзолади

Агробанк форум доирасида “Транскапиталбанк” ва "Mashreqbank" билан битимлар имзолади

 

Фото

Agrobank-forum3

Бугун, 26 ноябрь куни Тошкентдаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида МДҲга аъзо давлатларнинг II Халқаро молия-банк форуми бошланди.

Форум доирасида банк-кредит, инвестиция, суғурта, қайта суғурталаш ҳамда лизинг фаолиятлари бўйича қатор халқаро конференциялар, маърузалар ва тақдимотлар ўтказилмоқда. 

"Агробанк" АТБ вакиллари ҳам форумда иштирок этиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича қатор келишувларга эришди.

Жумладан, банк Россия Федерациясининг “Транскапиталбанк”и билан 22 миллион евро миқдоридаги молиявий келишувга эришди ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим расмийлаштирди.

Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларининг "Mashreqbank"и билан Яқин Шарқдаги банклар ўртасида синдикатлашган кредитни ташкил этиш йўналишида 75 миллион АҚШ долларигача бўлган маблағни жалб этиш бўйича ҳамкорлик келишуви ва савдо кредитини тақдим этишга бош келишув имзоланди.

Мазкур форумда Халқаро молия институтлари билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича музокаралар ҳам олиб борди.

Теги Agrobank forum