Асосий/Сўнгги янгиликлар/Агробанк барча филиалларида электрон навбат тизимларини ўрнатишни режалаштирмоқда

Агробанк барча филиалларида электрон навбат тизимларини ўрнатишни режалаштирмоқда

Агробанк барча филиалларида электрон навбат тизимларини ўрнатишни режалаштирмоқда

Elektron navbat

"Агробанк" акциядорлик тижорат банки ўзининг 169 та филиалида янги электрон навбат тизимларини ўрнатишни режалаштирмоқда. Бундай тизимларни харид қилиш учун банк томонидан 23,52 млрд. сўмлик тендер очиқ порталга жойлаштирилган.

Банк 169 дона электрон навбат тизимларининг бир донаси учун энг кўпи билан 139,16 млн. сўмдан тўлашга тайёр. Тендер учун таклифлар 10 мартга қадар қабул қилинади.

1 та электрон навбат тизими таркибида талонлар чоп этиш учун мўлжалланган киоск, маълумотларни телевизорга чиқарадиган медиа приставка, мижозларга хизмат кўрсатишни баҳолаш учун пультлар, оператор таблолари, суҳбатларни ёзиб олишга мўлжалланган стол микрофонлари ҳамда дастурий таъминот тизими бўлади.

Агробанк Бошқаруви томонидан тегишли қарор 2020 йилнинг 23 июнида қабул қилинган.

Аввалроқ Агробанк томонидан янги — Fresh филиали ташкил этилаётгани тўғрисида хабар берган эдик.

Ҳозирда Агробанкнинг бутун республика бўйлаб 171 та филиали мавжуд. Банк филиаллари сони бўйича тижорат банклари орасида Халқ банкидан кейин иккинчи ўринда туради.

Теги tender Agrobank