logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Агробанк Жиззах вилоятига пресс-тур уюштирди

Агробанк Жиззах вилоятига пресс-тур уюштирди

Агробанк Жиззах вилоятига пресс-тур уюштирди

Агробанк жорий йилнинг 1 ноябрь куни йирик қувватлар, замонавий ишлаб чиқариш ва иқтисодий самарадорлик мавзусида Жиззах вилояти Фориш туманида жойлашган "Basalt wool" МЧЖ корхонасига пресс-тур ташкил қилди. "Basalt wool" МЧЖ базальт тошидан минерал плиталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, мазкур пресс-тур давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари Агробанкнинг молиявий кўмаги асосида иш юритадиган корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

Agrobank1

Фото: Агробанк матбуот хизмати

Айтиб ўтиш керакки, "Basalt wool" МЧЖга Агробанк томонидан молиявий қўллаб қувватлаш мақсадида 41 млн. евро кредит ажратилган. Ҳозирда корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 31 млн. АҚШ доллари бўлиб, йилига қурилишда фойдаланиладиган 32 минг тонна минерал плиталари ишлаб чиқаради. Шу билан бирга корхона маҳаллий аҳоли вакилларидан 95 нафарини иш билан таъминлаган. 

Agrobank2-1

Фото: Агробанк матбуот хизмати

Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари корхонанинг айни вақтда амалга оширилаётган ишлари ва истиқболдаги режалари билан танишди.

Agrobank3-1

Фото: Агробанк матбуот хизмати

Теги Agrobank press-tur
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй