logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Агробанк ITFC томонидан “Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялашда энг фаол банк” сифатида эътироф этилди

Агробанк ITFC томонидан “Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялашда энг фаол банк” сифатида эътироф этилди

Агробанк  ITFC томонидан “Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялашда энг фаол банк” сифатида эътироф этилди

Аввал хабар бергарнимиздек, шу кунларда Тошкент шаҳрида Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ) Бошқарув Кенгашининг 46-йиллик анжумани бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистонда ҳам ИТБ билан ҳамкорликда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини оширишда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ 100 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширишда хайриҳоҳлик билдираётганини ҳам таъкидлаш зарур.

photo_2021-09-03_10-18-55

Фото: Агробанк матбуот хизмати

Гуруҳнинг Ўзбекистон банк сектори билан ҳамкорлиги натижасида тадбиркорлар ўртасида исломий молиялаштириш маҳсулотлари кенг тарқалмоқда.
 
“Агробанк” АТБ ҳам ICD (Islamic Corporation for Development) va ITFC (Islamic Trade Finance Corporation) билан фаол ҳамкорлик олиб бормоқда. Ҳамкорлик даврида Агробанк исломий банкчиликнинг тамойилларига асосланган 50 га яқин лойиҳаларни молиялаштирди ва  ушбу молиялаштиришга бўлган талаб ўсишда давом этмоқда.

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни ITFC савдони молиялаштириш ва ривожлантириш истиқболларига бағишланган йиғилишида Агробанк фаолияти юқори баҳоланиб, “Кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялашда энг фаол банк” сифатида эътироф этилди. 

photo_2021-09-03_10-18-56

Фото: Агробанк матбуот хизмати

Агробанк ушбу нуфузли эътирофни юксак баҳолайди ҳамда ITFC кўмагида тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларни молиялашни кенгайтиришда давом этади.

Банк матбуот хизмати

 

Теги Agrobank ITFC
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй