logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Асакабанк" АЖ "StoneX Group Inc" халқаро молия компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

"Асакабанк" АЖ "StoneX Group Inc" халқаро молия компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

"Асакабанк" АЖ "StoneX Group Inc" халқаро молия компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Asakabank-Stonex

Фото: Асакабанк

"Асакабанк" АЖ ва "StoneX Group Inc" халқаро молия компанияси ўзаро ҳамкорлик битими тузди.

Асакабанк ва "StoneХ" ўртасидаги келишувга мувофиқ, ўзбек сўми 142 та халқаро валютадан иборат глобал портфелга киритилди ва эндиликда "StoneХ" мижозлари ўз тўлов платформаси орқали ундан фойдаланишлари мумкин.

Шу тариқа Асакабанк мамлакат ичкарисида бошқа давлатларнинг марказий банклари, глобал тижорат банклари, трансмиллий корпорациялар ва халқаро ҳукумат институтлари миллий валютада у орқали трансчегаравий тўловларни амалга оширадиган биринчи банк бўлди.

Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг халқаро молия бозоридаги нуфузини оширишга ёрдам беради.

Маълумот тариқасида, StoneX халқаро молиявий компанияси 1924 йилда ташкил этилган ва унинг бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган. У бутун дунё бўйлаб офисларига эга ва 350 дан ортиқ ҳамкор банклари билан ўз вакиллик банк тармоғига эга бўлган турли сегментларда халқаро маркетмейкер ҳисобланади.

 

Теги Stonex Asakabank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй