Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзсаноатқурилишбанкни хусусийлаштириш жараёнига ОТБ ва ЕТТБ ҳам жалб қилинмоқда

Ўзсаноатқурилишбанкни хусусийлаштириш жараёнига ОТБ ва ЕТТБ ҳам жалб қилинмоқда

Ўзсаноатқурилишбанкни хусусийлаштириш жараёнига ОТБ ва ЕТТБ ҳам жалб қилинмоқда

Sanoatqurilishbank

Ўзсаноатқурилишбанк Бош офиси
Фото: ЎзСҚБ матбуот хизмати

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкини Халқаро молия  корпорацияси иштирокида хусусийлаштириш ва трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 29 мартдаги 161-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарори имзоланди (№778, 28.12.2021 йил).

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўгрисида” 2020 йил 12 майдаги ПФ—5992-сон Фармони ижросини таъминлаш, “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкини келгусида хусусийлаштириш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Осиё тараққиёт банкининг ушбу жараёнларда қатнашиши юзасидан мурожаатини инобатга олиб, Вазирлар Маҳкамаси “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкининг инвестициявий жозибадорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган тизимли ўзгартиришларни амалга ошириш орқали хусусийлаштириш жараёнларида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг иштирок этишига розилик бермоқда.
   
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкини Халқаро молия корпорацияси иштирокида хусусийлаштириш ва трансформация қилиш чора-тадбирлари тўгрисида” 2021 йил 29 мартдаги 161-сон қарорига иловага мувофиқ бир нечта ўзгартиришлар киритилган.

Қарорга кўра, 2023 йил якунига қадар “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкини хусусийлаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланган.

 

Теги uzsanoatqurilishbank uzsqb yettb otb