Асосий/Сўнгги янгиликлар/Тошкент ва Сурхондарёда қарийб 1,4 млрд сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилингани айтилди

Тошкент ва Сурхондарёда қарийб 1,4 млрд сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилингани айтилди

Тошкент ва Сурхондарёда қарийб 1,4 млрд сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилингани айтилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиши департаментининг Тошкент ва Сурхондар вилоятларидаги бўлимлари томонидан қарийб 1,4 млрд сўмлик кредит маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди. Бу ҳақда департамент матбуот хизмати хабар берди.

photo_2022-06-24_18-15-13

Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “U.T.” МЧЖ раҳбари Н.Х. ҳудуддаги тижорат банкидан аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун имтиёзли шартлар асосида ажратилган 960 млн сўм кредит эвазига харид қилинган 12 дона “Damas” русумли автотранспорт воситаларини сотиб юбориб, кредит маблағини талон-торож қилгани айтилди.

Шу каби, Паркент туманидаги “G.P.” оилавий корхона раҳбари И.Т. банкнинг туман филиалидан имтиёзли шартлар асосида ажратилган 220 млн сўм кредит маблағи ҳисобига харид қилинган 16 бош йирик шоҳли чорва молларни сотиб юбориб, маблағлрни ўзлаштирган.

Шунингдек, “Асакабанк”нинг Сурхондарё вилояти филиали собиқ бўлим бошлиғи Б.С. ва “Ф.Ф.” фермер хўжалиги раҳбари Н.Т. билан ўзаро тил бириктириб, “Р.” фермер хўжалиги раҳбарининг ишончига киришиб, унинг номига сохта ҳужжатлар асосида 200 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағини нақдлаштириб олгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани хабар қилинди.

Теги kreditlar talon-toroj