Асосий/Сўнгги янгиликлар/Алишер Усмоновга алоқадор компания "Капиталбанк" акцияларини харид қилди

Алишер Усмоновга алоқадор компания "Капиталбанк" акцияларини харид қилди

Алишер Усмоновга алоқадор компания "Капиталбанк" акцияларини харид қилди

Kapitalbank

Капиталбанк рақамли офиси

Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки 215,3 млрд сўмлик акциялари қўшимча эмиссиясини амалга оширди. Банкнинг ушбу акцияларини Алишер Усмоновнинг ЮСМ холдинг компанияси шўъба корхонаси — “Телекоминвест” МЧЖ харид қилган.

Банк хабарида айтилишича, "Телекоминвест" МЧЖ (Россия Федерацияси) томонидан харид қилинган жами акциялар сони 65 973 307 донани ташкил қилади.  

Иқтисодчи Отабек Бакиров банк акциялари номиналига нисбатан 3,43 баробар қимматроқ сотилганлигига эътибор қаратди. Биржа маълумотларига кўра, Капиталбанкнинг 950 сўмлик оддий акциялари бўйича охирги савдолар 1030 сўмдан, 950 сўмлик имтиёзли акциялари бўйича савдолар эса 4028 сўмдан ўтганлигини кўриш мумкин. 

Айни пайтда «Капиталбанк» АТБ Ўзбекистон Республикасидаги йирик хусусий тижорат банкларидан бири бўлиб, хусусий тижорат банклари орасида активлар ҳажми бўйича етакчи ўринни эгаллайди. 

"Капиталбанк" АТБ фонд биржаси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ҳисобланади. Жорий йилда банк Ўзбекистон Республикасида валюта биржасининг биринчи маркет-мейкери сифатида эълон қилинди. Бундан ташқари, банк Ўзбекистонда биринчи бўлиб ўз таъсисчилигида бошқа рақамли банк - "Bank Apelsin"ни ташкил этиш орқали, банк гуруҳига асос солди. 

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида банкнинг яна бир акциядори - О.Турсунов банкдаги улушини 50 фоизгача оширганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Теги Kapitalbank