Асосий/Сўнгги янгиликлар/Термизда хорижий кредит линияси маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс аниқланди

Термизда хорижий кредит линияси маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс аниқланди

Термизда хорижий кредит линияси маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахс аниқланди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида хорижий кредит линияси ҳисобидан олиб келинган асбоб-ускуна нархи асоссиз равишда қиммат кўрсатилиб, имтиёзли кредит линияси маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

surxondaryo_viloyati.jpg

Фото: Халқ сўзи газетаси

Департаментнинг Термиз тумани бўлими хабарига кўра, “Sh.S.U.” МЧЖ раҳбари Ғ.Р. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) Хитой давлатининг “SH.B&R.” компаниясидан ҳақиқий баҳоси 40 минг АҚШ доллари бўлган автоклавный газобетон ишлаб чиқариш ускунасини гўёки 300 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, банкдан ажратилган 260 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли хорижий кредит линияси маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги imtiyozli kredit firibgarlik Termiz