Асосий/Сўнгги янгиликлар/Фарғонада банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Фарғонада банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Фарғонада банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди

photo_2022-03-22_17-25-53.jpg

Фото: Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси

20 март куни соат 00:25 да Фарғона вилояти Бувайда тумани Янгиқўрғон кўчасида жойлашган Универсалбанк филиалига қарашли 24/7 банкоматини очишга ҳаракат қилаётган номаълум шахс аниқланди. Номаълум шахсни яқин орадаги фуқаро кўриб қолган ва ИИВнинг 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилган.

Хабар асосида Қўриқлаш бошқармаси ходимлари манзилга зудлик билан етиб бориб, қўлбола ускуналар ёрдамида банкоматни бузишга уринаётган номаълум шахсни қўлга олган. Номаълум шахс ўрнатилган тартибда, далилий ашёлар билан бирга Бувайда тумани ИИБга топширилган.

Дастлабки суриштирув жараёнида, ушбу шахс Бувайда тумани Беглар МФЙда яшовчи Р.Б. исмли шахс экани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Теги Buvayda bankomat Universalbank