Асосий/Сўнгги янгиликлар/Андижонда банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Андижонда банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Андижонда банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди

photo_2022-03-14_19-18-49

Фото: Zamon.uz

12 март куни соат 22:50 да Андижон шаҳар А.Фитрат кўчасида жойлашган Hamkorbank Нодирабегим филиалига қарашли банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Миллия гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси хабар бермоқда.

Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари "ташвиш" тугмаси орқали келиб тушган хабарга мувофиқ зудлик билан воқеа жойига етиб борган ва у ерда номаълум шахс томонидан қўлбола ускуналар ёрдамида банкоматни бузишга уринаётганлиги гувоҳи бўлган.

Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида номаълум шахс воқеа жойида қўлга олинган ва ўрнатилган тартибда Андижон шаҳар ИИБга топширилди.

Дастлабки суриштирув жараёнида, ушбу шахс Андижон шаҳар М.Алибой МФЙда яшовчи Н.Ш. исмли шахс экани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Теги Hamkorbank Andijon