Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзсаноатқурилишбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилди

Ўзсаноатқурилишбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилди

Ўзсаноатқурилишбанк акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилди

Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятининг 2021 йил якунларига бағишланган акциядорлар умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Банк Бошқаруви аъзолари, акциядорлар ҳамда тегишли таркибий тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.

photo_2022-06-30_15-32-37.jpg

Йиғилишда сўзга чиққан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раиси С.Аннакличев ушбу стратегияга асосан Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликдаги трансформация жараёнлари, мижозларга йўналтирилган банк бизнеси, муассасани хусусийлаштиришга тайёрлаш ва инвестиция жозибадорлигини оширишда салмоқли натижаларга эришилганлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, мазкур даврда банк соф фойдаси 2020 йилга нисбатан 25 фоизга ошиб, тижорат банклари орасида 1-ўринни эгаллади. Банк активларининг рентабеллиги 2 фоизни, капитал рентабеллиги 13,8 фоизни ташкил қилди. Банк капитали 1,15 баробарга, депозит базаси эса 1,1 баробарга ошди. Корпоратив ҳамда кичик ва ўрта бизнесга жами 17 трлн. сўмлик кредитлар ажратилди.

Банк активларининг рентабеллиги 2 фоизни, капитал рентабеллиги 13,8 фоизни ташкил қилди. Банк капитали 1,15 баробарга, депозит базаси 1,1 баробарга, фоизсиз даромадлари эса 1,3 баробарга ошди.
Ҳисобот йилида жами 17 трлн. сўм, жумладан, корпоратив бизнесга 11,8 трлн. сўм, кичик ва ўрта бизнесга 3,4 трлн. сўм ҳамда чакана савдони кредитлашга 1,6 трлн. сўм ҳажмида кредитлар ажратилди. Натижада 17200 та янги иш ўрни яратилди. 

Хорижга пул ўтказмаларини ўтказиш учун SWIFT GPI тизими ишга туширилди. Мижозларга исталган тармоқдан хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида ягона МФО тизимини жорий қилиш ишлари бошлаб юборилди. Банк хизматлари марказлари сони 46 тага, смарт-офислар сони 97 тага етказилгани айтилди.

Йиғилишда ҳисобот даврида Халқаро молия корпорациясининг тажрибали экспертлари билан ҳамкорликда трансформация жараёнларининг учинчи босқичи бўйича амалга оширилган ишлар самарали кечгани айтиб ўтилди. BIG DATA технологиясига асосланган DWH маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш тизими ишга туширилди.

Хавф даражаси юқори бўлган мижозлар учун бухгалтерия ҳисоби йўлга қўйилган.
Структуралаштирилган молиялаштириш тизими асосида корпоратив мижозларнинг 258 млн. долларлик лойиҳалари молиялаштирилди. Кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун алоҳида балл тизими жорий этилди.

Мижозларга исталган тармоқдан хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида ягона МФО тизимини жорий қилиш ишлари бошлаб юборилди. Халқаро пул ўтказмаларининг барча турлари банкнинг янги ахборот тизимига интеграция қилинди. Банк хизматлари марказлари сони 46 тага, смарт-офислар сони 97 тага етказилди. 2021 йилда ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишлар яна бир малака даражасига кўтарилди.

Банкнинг ўқув марказида 3216 нафар ходим касбга йўналтирилган 159 та курсда ўқитилди. 4 нафар ходим “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиясига эга бўлди. Шунингдек, Сбербанк корпоратив университети билан 25 та модулли тренинг доирасида ходимларни тайёрлаш бўйича меморандум имзоланди. Жамоа ходимларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида “SQB Kaizen Teams”, “SQB Zakovat”, “SQB bookchallenge”, “SQB аёллар клуби” лойиҳалари иши давом эттирилди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида SAP компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган Молиявий технологиялар лабораториясида банкни автоматлаштириш жараёнларини янада ошириш учун дастурчиларни тайёрлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Маълум қилинишича, банк 2021 йилда бир неча ютуқларга эришган. “Standard & Poor’s” ва “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентликлари банкнинг халқаро рейтингини “ВВ –” даражасида тасдиқлаган. CERT халқаро стандартлаштириш ташкилоти билан биргаликда коррупцияга қарши курашнинг янги тизими яратилган. Яшил банкинг соҳасида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган жами 90 млн. АҚШ долларига тенг энергия тежовчи 105 та лойиҳа молиялаштирилди. Экологик ва ижтимоий хавфларни бошқариш тизими жорий этилди.

Муаммоли кредитларни ундириш учун “СОFТ COLLECTION” тизими ишга туширилди. 

Шунингдек, йиғилишда банкни хусусийлаштириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам ахборот берилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 декабрдаги “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банкини халқаро молия корпорацияси иштирокида хусусийлаштириш ва трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорига кўра, Банкни хусусийлаштириш бўйича тасдиқланган йўл харитаси асосида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Йиғилиш кун тартибига кўра, Банкнинг жорий йилга мўлжалланган режалари ҳам муҳокама этилди. Бунда 20дан ортиқ масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Теги Sanoatqurilishbank