Асосий/Сўнгги янгиликлар/Жиззахда 11 нафар фуқаронинг номига кредит расмийлаштириб олган фуқаро ва банк ходими аниқланди

Жиззахда 11 нафар фуқаронинг номига кредит расмийлаштириб олган фуқаро ва банк ходими аниқланди

Жиззахда 11 нафар фуқаронинг номига кредит расмийлаштириб олган фуқаро ва банк ходими аниқланди

Baxmal tumani

Фото: Facebook

Жиззах вилояти Бахмал туманида фуқаро А.Н. тумандаги банк филиали ходими билан ўзаро тил бириктириб, 11 нафар фуқаро номига имтиёзли кредит расмийлаштириб, жами 368 млн. сўм кредит маблағини талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Шунингдек ушбу фуқаро бошқа бир фуқаро А.нинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик (ЯТТ) фаолиятини ташкил қилиб, тумандаги банк филиалидан унинг хабардорлигисиз 50,5 млн. сўм онлайн кредит олганган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз Бахмал туманида Халқ банки ва Агробанклар филиаллари бор.

Теги Baxmal talon-toroj