Асосий/Сўнгги янгиликлар/Сурхондарёда пенсия ва нафақа пулларини онлайн қиморга тиккан банк кассири аниқланди

Сурхондарёда пенсия ва нафақа пулларини онлайн қиморга тиккан банк кассири аниқланди

Сурхондарёда пенсия ва нафақа пулларини онлайн қиморга тиккан банк кассири аниқланди

Сурхондарё вилояти Узун туманида Халқ банки филиали кассири умумий қиймати 121,1 млн. сўм пенсия ва нафақа пулларини ўзлаштирган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳухуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

uzuntumani.jpg

Фото: Сурхондарё МТРК

Департаментнинг Узун туман бўлимига АТ "Халқ банки" Узун филиали ушбу ҳолат юзасидан мурожаат қилган. Мурожаатга асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг 2-сон сайёр кассаси кассири А.А. жорий йилнинг февраль-март ойларида ўзига бириктирилган ҳудудда 278 нафар фуқарога нақд пул кўринишида чиқарилган жами 121,1 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини уларнинг номидан сохта имзолар қўйиш орқали ўзлаштириб, ушбу пулларни онлайн казинолардан бирида ишлатиб, талон-торож қилгани аниқланган. Текширув давомида департамент аралашуви билан 117 млн сўм қайтарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги Surxondaryo talon-toroj