Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан бюджет ташкилотларига замонавий технологик хизматларни кўрсатиш мақсадида "UzASBO" дастурий мажмуаси билан "Анор" тўлов тизими интеграция қилинмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Молия вазирлиги Ахборот-ҳисоблаш маркази ўртасида бир нечта тижорат банклари билан ҳамкорлик меморандум имзоланган.
"ANOR" тўлов тизими томонидан бюджет ташкилотлари ходимларига микроқарзларни расмийлаштириш ва микрокредитларни беришни амалга ошириш режалаштирилган.
2011 йилда ишга тушурилган "UzASBO" дастурий мажмуасида бугунги кунда 30 мингдан ортиқ бюджет ташкилотлари рўйхатдан ўтган бўлиб, жами 3 миллиондан ортиқ буджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи бўйича хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
"ANOR" тўлов хизматлари орқали “Ойлик мониторинг” хизматини (ойлик иш ҳақи бўйича электрон шаклда тўлиқ маълумотлар олиш хизмати) амалга ошириш бўйича хизматларни йўлга қўйиш белгиланган. Бундан ташқари келгусида мазкур хизматлар рўйхатини янада кенгайтириб бориш ҳам кўзда тутилган бўлиб, аҳолидан бюджет ташкилотларига тўловларни амалга ошириш мумкин бўлади.
Тасодифий хабарлар
Ўзсаноатқурилишбанкда трансформация жараёнлари учинчи босқичга ўтди
"Истеъмол кредити тўғрисида"ги Қонунга киритиладиган ўзгартиришлар парламентда муҳокама қилинмоқда
Бухоро шаҳрида 1,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган корхона раҳбари аниқланди
Марказий банкка Коммерцбанк вакиллари ташриф буюрди
Бир ой ичида Ўзбекистонда банк карталари сони 2,55 млн. донага камайди