Навоий вилоятида истеъмол кредитларини ўзлаштирган фуқаролар аниқланди

navoi-0-0-0-0-1583232641-0-0-0-0-1583232715

Фото: uzbekistan.travel

Навоий вилоятида сохта ҳужжатлар асосида фуқароларнинг номига бир нечта банклардан жами 441,8 млн. сўмлик истеъмол кредитларини талон-торож қилганлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси хабарига кўра, фуқаролар Г.В., С.Қ ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, сохта ҳужжатлар асосида фуқароларнинг номига ҳудуддаги тижорат банклари филиалларидан жами 441,8 млн сўмлик истеъмол кредитлари ажратилишига эришган.

Ушбу кредит маблағларини эса “N.m.” ва “N.s.” МЧЖлар ҳисоб рақамларига ўтказиш орқали ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

×