Асосий/Сўнгги янгиликлар/Наманганда 1,4 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинган

Наманганда 1,4 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинган

Наманганда 1,4 млрд. сўмдан ортиқ имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинган

Наманган вилоятининг Чортоқ ва Мингбулоқ туманларида 59 нафар  фуқароларга ажратилган умумий миқдори 1 млрд. 443,2 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари банк масъуллари билан ўзаро тил бириктирилиб талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

namangan.jpg

Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими хабарига кўра, “H.g.”, “K.T.” фермер хўжалиги ва “Ch.m.” МЧЖ раҳбарлари тумандаги тижорат банки филиали масъул ходимлари билан ўзаро тил бириктириб, 51 нафар фуқаро номига қуёнчилик ва чорвачилик йўналишида ажратилган 1,3 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилган.

Шу каби, Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.Ё.” МЧЖ раҳбари Э.Й. ҳудуддаги тижорат банки филиали собиқ мансабдор шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 8 нафар фуқарога тикувчилик йўналишида ажратилган 143,2 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағини корхона ҳисоб-рақамига ўтказишга эришиб, фуқароларга маҳсулотларни етказиб берилмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманган шаҳри Давлатобод туманида фуқароларнинг имтиёзли кредитларини ўзлаштирган фирибгар аниқлангани тўғрисида хабар берган эдик.

Теги imtiyozli kredit Namangan talon-toroj