Асосий/Сўнгги янгиликлар/Қорақалпоғистонда кредит маблағини ўзлаштирган собиқ банк ходими аниқланди

Қорақалпоғистонда кредит маблағини ўзлаштирган собиқ банк ходими аниқланди

Қорақалпоғистонда кредит маблағини ўзлаштирган собиқ банк ходими аниқланди

qongirot.jpg

Фото: ytimg.com

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида кредит маблағини ўзлаштирган собиқ банк бўлим бошлиғи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Қишлоққурилишбанк” АТБ Қўнғирот филиали собиқ ходимининг мазкур иши юзасидан Департаментнинг Қўнғирот туман бўлимига мурожаат қилган. Мурожаатга асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг собиқ бўлим бошлиғи А.Н. 33 нафар фуқаро ва ўзининг номидан 37 та сохта кредит ҳужжатларини расмийлаштиргани аниқланган. 

Собиқ ходим А.Н. ушбу иши орқали жами 483,5 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Теги qishloqqurilishbank talon-toroj