logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Россиянинг йирик банкларидан бири репер Моргенштернни ишга олди

Россиянинг йирик банкларидан бири репер Моргенштернни ишга олди

Россиянинг йирик банкларидан бири репер Моргенштернни ишга олди

Россиянинг «Альфа-банк»и машҳур ёш репер Алишер Моргенштернни ишга олди ва у учун махсус ёшлар билан ишлаш бўйича директор лавозимини жорий қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизматига таяниб, RBC нашри хабар бермоқда.

«Алишер жиддий ишлашга қатъий қарор қилди ва бизни уялтириб қўймасликка ваъда берди. Моргенштерн ҳам бошқалар сингари офисга боради, йиғилишларни режалаштиришда иштирок этади ва натижалари тўғрисида ҳисобот беради», - деди Альфа-Банк маркетинг ва коммуникациялар бўйича директори Алексей Гиязов.

Гиязовнинг сўзларига кўра, реперга аниқ вазифа қўйилган - 100 минг кишидан кам бўлмаган миқдорда янги мижозлар жалб қилиш. Альфа-банк Моргенштерннинг ташкилот учун тайёрлаган биринчи клипи 25 мингга яқин янги мижозларни олиб келганини таъкидлади. Гиязов реперни "мамлакатдаги энг мунозарали маркетолог", аммо айни пайтда энг ижодкори деб атади.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй