logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Беҳзод Ҳошимов: Нима учун фақат банкларга бу ваколат берилгани, шахсан менга тушунарсиз
Беҳзод Ҳошимов: Нима учун фақат банкларга бу ваколат берилгани, шахсан менга тушунарсиз

Иқтисодчи, АҚШнинг Висконсин Университети докторанти, "Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгаши мустақил аъзоси Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистонда валюта айирбошлаш амалиётлари ваколати нима учун фақатгина тижорат банкларига берилгани борасида ўз танқидий фикрларини билдирди.

Форум доирасида Микрокредитбанк 30 миллион Евролик келишув имзолади
Форум доирасида Микрокредитбанк 30 миллион Евролик келишув имзолади

Аввал хабар берилганидек, Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ иштирокчи давлатларининг II Халқаро банк-молия форуми давомида Ўзбекистон тижорат банклари томонидан ҳам қатор манфаатли битимлар ва шартномалар имзоланди. Хусусан, Микрокредитбанк ҳам мазкур тадбирда иштирок этди ва Транскапиталбанк билан битим имзолади.

Марказий банк меҳнат муҳожирлари молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишга туширди
Марказий банк меҳнат муҳожирлари молиявий саводхонлигини ошириш лойиҳасини ишга туширди

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Марказий банк томонидан “Кафолат” суғурта компанияси билан биргаликда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги тренерларни молиявий саводхонлик бўйича тайёрлаш юзасидан тренинг ўтказилди.

Агробанк форум доирасида “Транскапиталбанк” ва "Mashreqbank" билан битимлар имзолади
Агробанк форум доирасида “Транскапиталбанк” ва "Mashreqbank" билан битимлар имзолади

Форум доирасида Агробанк Россиянинг "Транскапиталбанк" и билан 22 млн. евро миқдоридаги молиявий келишувга эришган бўлса, БААнинг "Mashreqbank"и билан Яқин Шарқдаги банклар ўртасида синдикатлашган кредитни ташкил этиш йўналишида 75 миллион АҚШ долларигача бўлган маблағни жалб этиш бўйича ҳамкорлик келишуви ва савдо кредитини тақдим этишга бош келишув имзолади.

Алишер Усмоновга алоқадор компания "Капиталбанк" акцияларини харид қилди
Алишер Усмоновга алоқадор компания "Капиталбанк" акцияларини харид қилди

“Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки 215,3 млрд сўмлик акциялари қўшимча эмиссиясини амалга оширди. Банкнинг ушбу акцияларини Алишер Усмоновнинг USM холдинг компаниясига қарашли шўъба корхона — “Телекоминвест” МЧЖ харид қилган.

Эртага Тошкент шаҳрида Халқаро банк-молия форуми бошланади
Эртага Тошкент шаҳрида Халқаро банк-молия форуми бошланади

2021 йилнинг 26-27 ноябрь кунлари Тошкентда МДҲ иштирокчи давлатларининг II Халқаро банк-молия форуми бўлиб ўтади. Мазкур форум ўзаро манфаатли ишбилармонлик учрашувларини ўтказиш, банк соҳаси ҳамда молия бозорининг турли тармоқлари вакиллари билан долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконини беради.

Микрокредитбанк Тошкентда пресс-тур уюштирди
Микрокредитбанк Тошкентда пресс-тур уюштирди

"Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки Марказий банк билан ҳамкорликда 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Янги ҳаёт туманида “Umka garden” МЧЖ хусусий боғчасига бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил қилди. Пресс-тур давомида иштирокчилар хусусий боғча фаолияти билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлди. 

DAVR BANK'дан акция: "Davr mobile" иловасини юклаб олиб, пул ютуқларига эга бўлиш мумкин
DAVR BANK'дан акция: "Davr mobile" иловасини юклаб олиб, пул ютуқларига эга бўлиш мумкин

DAVR BANK мобил иловаси - "Davr Mobile" фойдаланувчилари учун акция эълон қилмоқда. Акция шартларига кўра, илова фойдаланувчилари ўз промо-кодлари орқали дўстларни иловани юклаб олишга чақириш орқали балл тўплашлари мумкин. Ҳар 8 кунда юқори балл тўплаган иштирокчи 3 500 000 сўм пул ютуғига эга бўлади. Шунингдек, кейинги ўринларга ҳам турли пул мукофотлари берилиши айтилган.

Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси Нурафшон шаҳрига кўчирилади
Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси Нурафшон шаҳрига кўчирилади

Нурафшон шаҳрида Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси учун янги бино қурилишига умумий қиймати 1,3 млрд. сўмлик лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрлаш тендери эълон қилинди. Вилоят бошқармасининг ҳозирги жойлашган жойига Тошкент шаҳар бош бошқармаси кўчиб ўтиши мўлжалланган.

Миллий банк инвестиция компанияси таъсисчилигида яна бир корхона рўйхатдан ўтказилди
Миллий банк инвестиция компанияси таъсисчилигида яна бир корхона рўйхатдан ўтказилди

Жиззахда очилган ушбу корхона дам олиш ва кўнгил очишни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни кўрсатиш мақсадида рўйхатдан ўтган бўлиб, Ўзмиллийбанк ўзининг "NBU Invest Group" инвестиция корхонаси орқали ушбу корхонага билвосита тўлиқ эгалик қилади.

1 2 3 4 5 6 38 Keyingi
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй