logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзмиллийбанкка заргарларни қўллаб-қувватлаш учун 10% лик кредит линия ажратилмоқда

Ўзмиллийбанкка заргарларни қўллаб-қувватлаш учун 10% лик кредит линия ажратилмоқда

Ўзмиллийбанкка заргарларни қўллаб-қувватлаш учун 10% лик кредит линия ажратилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев "Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларни молиявий манба билан таъминлаш мақсадида кейинчалик микрокредитлар ажратиш учун “Ўзмиллийбанк” АЖга 30 миллион АҚШ доллари эквивалентида 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга паст фоиз ставкаси (ҳозирда 10%) да маблағ йўналтирилади.

Айни пайтда Ўзмиллийбанк ушбу маблағларни заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлари ва хом ашё харид қилиш, айланма маблағларини тўлдириш мақсадида 300 миллион сўмгача бўлган миқдорда 3 йил муддатга, 6 ойгача имтиёзли давр билан микрокредит шаклида тақдим этилади.

Қарор матни билан қуйидаги ҳаволада батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй