"Микрокредитбанк" АТБ Dibank хизматини ишга туширди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Dibank тизими орқали тадбиркорлик субектларининг банк билан тўғридан-тўғри маълумот алмашиниш вақти икки мартага қисқаради.
Эндиликда Dibank орқали “1C” ва “Didox” дастурларида банк мижозлари қуйидаги амалиётларни бажариш имкониятига эга бўлди:
Dibank хизмати Микрокредитбанкнинг трансформация қилиниши доирасида ишга туширилди. Эслатиб ўтамиз, банк трансформация жараёнлари учун Бош офиси таркибида алоҳида Трансформация офисини ҳам йўлга қўйган.
Аввалроқ, Микрокредитбанк томонидан банкнинг Наманган вилоятидаги филиалларида қатор бўш иш ўринлари эълон қилинганини хабар берган эдик.