logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Муомаладаги нақд пуллар миқдори 2,4 трлн. сўмга камайди

Муомаладаги нақд пуллар миқдори 2,4 трлн. сўмга камайди

Муомаладаги нақд пуллар миқдори 2,4 трлн. сўмга камайди

Naqd pul asosiy

Марказий банк 2021 йилнинг I ярим йиллигида нақд пул муомаласи бўйича шарҳини эълон қилди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатида муомаладаги нақд пуллар миқдори 26 трлн. 25 млрд. сўмни ташкил қилмоқда. Нақд пулларнинг жами пул массаси (М2) даги улуши 22% ни ташкил этмоқда. Охирги 3 йилда муомаладаги нақд пулларнинг жами пул массасидаги улуши камайиб бориш тенденциясини тақдим этмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг I ярим йиллигида бу кўрсаткич 29% ни, 2020 йилнинг мос даврида 28% ни ташкил этган. 2021 йилнинг январь-июнь ойларида муомаладаги нақд пуллар миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 трлн. сўмга ёки 8,47% га камайган.

1. Марказий банк

Шу билан бирга, 2021 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 231,9 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 47 фоизга ошди.

Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 115,4 трлн. сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 116,5 трлн. сўмни ташкил этди.

2. Марказий банк

2021 йил январь-июнь ойларида банк карталарига 126,9 трлн.сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 42,1 трлн. сўмлик (33,2 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган. 

3. Марказий

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январь-июнь ойларига нисбатан 35,6 трлн. сўмга ошиши кузатилган бўлса, ушбу ўсишнинг асосий қисми банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажми 15,8 трлн. сўмга ҳамда нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун 11,3 трлн. сўм ошиши ҳисобига юзага келди.

4. Марказий банк

 

Теги Markaziy bank Naqd pul
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй