Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегиясини амалиётга татбиқ этиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган “2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси”ни (Миллий стратегия) тасдиқлади. Мазкур ҳужжат Халқаро молия корпорациясининг мамлакатда молиявий саводхонлик ва молиявий оммабоплик даражасини комплекс ҳамда холисона баҳолаш мақсадида аҳоли билан ўтказган сўровномаси натижаларини инобатга олган ҳолда Жаҳон банки экспертлари кўмагида тайёрланган. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар бермоқда.
Миллий стратегиянинг бош мақсади аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан, етарли даражада молиявий хизматлар билан қамраб олинмаган кам даромадга эга, қишлоқларда истиқомат қилаётган фуқаролар ҳамда кичик бизнес субъектлари учун сифатли молиявий маҳсулот ва хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган динамик, инновацион ва инклюзив молия тизимини яратишдан иборат.
Миллий стратегия доирасида келгуси йилларда қуйидаги ислоҳотларни амалга ошириш кўзда тутилган:
Мазкур ислоҳотлар аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш, базавий молиявий хизматлар оммабоплиги ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳолининг кредит ва тўлов ташкилотларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш орқали аҳоли фаровонлиги, молиявий тизим ва иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини таъминлашга ҳамда мамлакатда яширин иқтисодиёт улушининг қисқаришига хизмат қилади.