logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Қашқадарё вилоятида “маҳаллабай” ишлаш бўйича банклар ҳам фаол иштирок этмоқда

Қашқадарё вилоятида “маҳаллабай” ишлаш бўйича банклар ҳам фаол иштирок этмоқда

Қашқадарё вилоятида “маҳаллабай” ишлаш бўйича банклар ҳам фаол иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 4-5 февраль кунлари муҳтарам Президентнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар асосида, Қашқадарё вилоятида ҳам “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Бу борада 13-14 февраль кунлари Марказий банк Қашқадарё вилояти бош бошқармаси ҳамда 10 та давлат улуши иштирокидаги вилоят тижорат банк раҳбарларининг Фарғона вилояти (Марғилон шаҳри, Олтиариқ, Риштон, Бағдод, Бувайда ва Учкўприқ туманлари) маҳаллаларида бўлиб, янги тизим бўйича орттирилган тажрибалар асосида вилоят маҳаллаларида ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, янги тизим бўйича вилоятнинг Ғузор туманида ҳам ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бугунги кунда туманда 43 та маҳалла, 35 663 та хонадон, 43 626 та оила мавжуд бўлиб, 207 632 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Янгича ишлаш тизимининг дастлабки натижаларини қуйидаги маҳаллалар мисолида танишамиз. “Бўстон” маҳалласидаги тадбиркор Абдукарим Авазовга тегишли бўлган бўш турган маҳалла гузари биноси 10 та тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларини бириктириш орқали аҳолига хизмат кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Банк ходимлари томонидан ҳозирда бинога 3 та лойиҳа ташаббускори бириктирилиб, 2 та тикувчилик цехи, 1 та нонвойхона фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, қолган бўш биноларда 7 та лойиҳани амалга ошириш бўйича ташаббускорлар аниқланмоқда. Эътиборлиси шундаки, ташаббускорларнинг барчасига лойиҳаси тўлиқ ишга тушгунга қадар ижара тўловисиз фаолият кўрсатиш имконияти берилган.

“Гулшан” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Худойбердиева Мохигулни ногиронлик имкониятларини чекласада, шижоати кўпчиликка ибрат бўла олади. Масъуллар Моҳигулнинг хонадонини ўрганиш жараёнида у ўзи сингари тикувчиликни яхши биладиган маҳаласидаги ишсиз хотин-қизлар билан бирга, тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш истаги борлигини билдирган. Моҳигулнинг мақсади амалга ошди. У банк ходимлари томонидан 33 млн. сўм имтиёзли кредит ҳисобига 5 та тикув дастгоҳлари етказиб берилди. Бунинг натижасида Моҳигул ўз хонадонида тикувчилик фаолиятини йўлга қўйди ва маҳалладаги 5 нафар хотин-қизларнинг даромад топиш имконияти яратилди.

“Чақар” маҳалласида истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари”га киритилган 28 ёшли Зохид Араловнинг болалигида отаси вафот этган, ҳозирда онаси, укаси ва синглиси унинг қарамоғида. Зохид ҳам хонадонида имкониятлар чекланганига қарамасдан, уйидаги кичик бир хонада эшик-ромлар ясаш фаолиятини йўлга қўйган. Унинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида Агробанк Ғузор филиали томонидан 30 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиши таклиф этилиб, ҳужжатларни тайёрлашга амалий ёрдам кўрсатилди.

“Гулшан” маҳалласида яшовчи фуқаро Найим Қобилов ўз хонадонида 1,5 сотих майдонда иссиқхона ташкил этиб, бодринг ва лимон етиштиришни йўлга қўйган. Фуқарога банк мутахассислари томонидан берилган таклиф бўйича 7 млн. сўмлик имтиёзли кредит ҳисобига томорқасидаги бўш турган 1 сотих ер майдонида қўшимча иссиқхона қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Қашқардарё вилояти Марказий банк маълумотлари асосида тайёрланди

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй