logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 24 миллионга яқинлашди

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 24 миллионга яқинлашди

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 24 миллионга яқинлашди

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 24 миллионга яқинлашди

2021 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, тижорат банклари томонидан чиқарилган банк пластик карталари сони 23 807 310 донани ташкил этмоқда (https://cbu.uz/oz/statistics/paysistem/520911/). Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 6,37% га ёки 1,4 миллионтага кўпроқдир. Муомаладаги банк карталари сони кўплиги бўйича Халқ банки (4,46 млн. дона), Агробанк (3,17 млн. дона) ҳамда Миллий банк (2,67 млн. дона) етакчилик қилмоқда. Хусусий банклар орасида эса Ипак Йўли банки (1,24 млн. дона), Ҳамкорбанк (954 минг дона), Капиталбанк (507,8 минг дона) қолганларга нисбатан кўпроқ карта чиқарган.

Бир йил ичида терминаллар сони эса 16 114 та (3,81%) га, банкоматлар ва инфокиосклар сони эса 1 370 та (12,63%) га кўпайган.

Ўрнатилган банкоматлар ва инфокиосклар сони бўйича Капиталбанкнинг якка етакчилиги давом этмоқда. Ўзбекистон бўйлаб ўрнатилган банкомат ва инфокиоскларнинг қарийб 26 фоизи мазкур банкка тегишли.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй