logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори 1,6 трлн. сўмга кўпайди

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори 1,6 трлн. сўмга кўпайди

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар миқдори 1,6 трлн. сўмга кўпайди

2020 йилда Ўзбекстонда муомаладаги нақд пуллар ҳажми 1,6 трлн. сўмга ёки 5,8% га кўпайди. Бу ҳақда Марказий банкнинг Нақд пул муомаласи департаменти директори Фазлиддин Бозоров маълум қилди.

Бозоровга кўра, бугунги кунда нақд пулсиз, жумладан, банк карталари ҳисоб-китоблар ҳажми ортиб бормоқда ва бу нақд пулдан фойдаланиш камайиб бораётганлигини билдирмайди.

Шунингдек, 2020 йилда банклар кассаларига келиб тушган нақд пуллар ҳажми 179,9 трлн. сўмни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 26 фоизга кўпайган бўлса, банклардан 180,2 трлн. сўмлик нақд пуллар берилди ва бу кўрсаткич олдинги йилга нисбатан 25 фоизга ошди.

Ўтган йилда савдо ва пуллик хизматлардан банкларга тушумлар таркибида 85,6 трлн. сўми ёки 58,4 фоизи нақд пулдаги тушумлар ҳиссасига тўғри келиб, 2019 йилга нисбатан 1,6 фоизли бандга кўпайган.

COVID-19 коронавирус пандемиясига қарамай 2020 йилда, шунингдек, ЕИ, АҚШ, Хитой ва Ҳиндистон мамлакатларида ҳам нақд пулга бўлган талабнинг ўсиши кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда банкларнинг нақд пул айланмаси ҳажми 360,1 триллион сўмни ташкил этди ва бир йил аввалгига нисбатан 25,4% га ўсди.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй