logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий
/
Бизнинг жамоа

Бизнинг жамоа

Туропов Исмоил
Бош муҳаррир

Туропов Исмоил Топилович 1984 йил Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. 
Маълумоти олий, Тошкент молия институти Банк иши йўналишида таҳсил олган (2001-2005)
Bankers.uz нашри асосчиси ва бош муҳаррири.  
Банк соҳасида 14 йиллик тажрибага эга. Фаолияти давомида тижорат банкининг ички ва ташқи муҳитини даврий таҳлил қилиб бориш, стратегик режалаштириш, банкнинг юқори раҳбариятига банк фаолиятига доир
таҳлиллар ва тақдимотлар тайёрлаш билан шуғулланган.

Давиров Шоакбар
Етакчи мутахассис

Давиров Шоакбар Шукруллаевич 1995 йил Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида туғилган.
Маълумоти олий, Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети Бизнес бошқаруви йўналишида таҳсил олган (2012-2017).
Bankers.uz нашрида таҳлилий мақолалар тайёрлайди. Энергетик, пунктуал, етакчиликка интилувчан ходим. Дастурчилик ва инновацияларга қизиқади.

Дилшодов Мирзаолим
Етакчи мутахассис

Дилшодов Мирзаолим Дилшод ўғли 1999 йил Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида туғилган.
Маълумоти олий, Тошкент молия институти Банк иши йўналишида таҳсил олган (2017-2021).
Bankers.uz нашрида хабарлар, янгиликлар, таҳлилий мақолалар тайёрлайди. Изланувчан, танқидий фикрловчи, кенг дунёқарашга эга ходим. Блокчейн технологиялари ҳамда ислом молияси маҳсулотларига қизиқади.

Курмычкина Альбина
Ёрдамчи мутахассис

Курмычкина Альбина Ринатовна 2001 йил Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган.
Маълумоти тугалланмаган олий, Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олади (2019-ҳозирги пайт).
Bankers.uz нашрида рус тилида хабарлар, янгиликлар тайёрлайди.

logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй