logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистонда банк бўлмаган "банк"лар ҳам борлиги аниқланди

Ўзбекистонда банк бўлмаган "банк"лар ҳам борлиги аниқланди

Ўзбекистонда банк бўлмаган "банк"лар ҳам борлиги аниқланди

"Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддасида айтилади:
«Банк» атамасидан ёки мазкур атама қўшиб ясалган сўз бирикмаларидан фақат банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан фирма номида ёхуд товар белгисида (хизмат кўрсатиш белгисида) фойдаланилади.

Юқоридаги каби банд Қонуннинг эски таҳририда ҳам бор бўлган (6-модда).

Лекин масалан, хўжалик юритувчи субъектлар реестрини титкилаб кўриб, ўз номида "банк" атамасидан бемалол фойдаланган ва фаолият юритиб келган бир нечта хўжалик субъектларига кўзимиз тушди. Улар ичида — "ALFA BANK" АЖ (СТИР — 306830394, устав фонди — 400 млн. сўм, 01.11.2019 йил рўйхатдан ўтган) ёки "BIN BANK" МЧЖ (СТИР — 307478364, устав фонди 2 млрд. сўм, 16.06.2020 йил рўйхатдан ўтган), "COMMUNITY INNOVATION BANK" МЧЖ (СТИР — 304531056, устав фонди 309 млн. сўм, 13.01.2017 йил рўйхатдан ўтган), "GOLD MY BANK" МЧЖ (СТИР — 306592050, устав фонди 157.8 млн. сўм, 20.07.2019 йил рўйхатдан ўтган) каби каттароқ устав капитали билан очилган корхоналар ҳам бор.

Бундай "атама"дан фойдаланган сўз бирикмаси ясаб, рўйхатдан ўтган фирмалар бир нечта чиқяпти. Балки, масала унчалик қўрқинчли эмасдир. Қонуннинг яна битта моддаси бузиляпти, холос. Бизнинг вазифамиз эса — эслатиб қўйиш...
 

И.Туропов

Теги bank notbank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй