logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банк ходимлари COVID-19'га қарши оммавий эмланиши шарт этиб белгиланди

Банк ходимлари COVID-19'га қарши оммавий эмланиши шарт этиб белгиланди

Банк ходимлари COVID-19'га қарши оммавий эмланиши шарт этиб белгиланди

COVID vaksina

Фото: iStock

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра:

2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари; 

1 октябргача 2-доза вакциналари;

1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

Эмланиши шарт бўлган аҳоли қатламлари қуйидагилар:

  • аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;
  • барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;
  • спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;
  • маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;
  • меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;
  • йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;
  • давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;
  • ҳарбий хизматчилар;
  • умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;
  • барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;
  • коммунал хизмат соҳаси ходимлари;
  • алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари; 
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.

16 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов қонун ҳужжатларига мувофиқ, мажбурий эмлаш мумкин эмаслигини маълум қилган эди.

 

Теги emlash COVID-19
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй