logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Қашқадарёда банк ходимлари қарийб 1 млрд. сўм кредит маблағларини ўзлаштиргани маълум бўлди

Қашқадарёда банк ходимлари қарийб 1 млрд. сўм кредит маблағларини ўзлаштиргани маълум бўлди

Қашқадарёда банк ходимлари қарийб 1 млрд. сўм кредит маблағларини ўзлаштиргани маълум бўлди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида банк ходимлари 119 нафар фуқаро номига расмийлаштирилган салкам 1 миллиард сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирган. Бу ҳақда вилоят прокурори Эркабой Тожиев коррупцияга қарши ўтказилган мажлисда айтиб ўтди, дея хабар беради "Дарё" нашри.

Таъкидланишича, "Қишлоққурилишбанк"нинг Кўкдала филиали мансабдор шахслари Чироқчи туманининг Кўкдала қишлоғида яшовчи 119 нафар фуқаро номига расмийлаштирилган салкам 1 миллиард сўм кредит маблағини ўзлаштириб юборган.

Вилоят прокурорининг маълумот беришича, 2020—2021 йилларда вилоятда 49 нафар банк ходимига нисбатан 31 та жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, "Микрокредитбанкнинг Чироқчи филиали собиқ бошқарувчиси Файзиев тадбиркорга ажратилган 786 миллион сўм кредит маблағи қайратилмаган бўлса-да, кредит таъминоти учун гаровга олинган кўчмас мулкни гаровдан чиқариб, кредитни ўзлаштирган", — деган вилоят прокурори Эркабой Тожиев.

Отабек Қўлдошев

Фото: «Дарё» / Отабек Қўлдошев

Теги qishloqqurilishbank Qashqadaryo
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй