logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий
/
Сўнгги янгиликлар
/
Шуҳрат Атабаев Халқ банки Бошқаруви Раиси этиб тайинланди

Шуҳрат Атабаев Халқ банки Бошқаруви Раиси этиб тайинланди

Шуҳрат Атабаев Халқ банки Бошқаруви Раиси этиб тайинланди

Снимок

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Шуҳрат Холдарович Атабаев акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Шу пайтгача Бошқарув Раиси вазифасида ишлаган Фарҳод Саламов эса бошқа ишга ўтказилган. Шуҳрат Атабаев 1978 йилда туғилган. Дастлаб Тошкент молия институти, кейинчалик Япониянинг Сиёсий фанлар Миллий институти ҳамда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йил Навоий вилоятидаги 14-ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчилигидан бошлаган. 1998 йилдан бошлаб Тошкент давлат техника университети «Камолот» жамоат марказида бош ҳисобчи бўлиб фаолият юритган. 2001-2012 йилларда Ўзбекистон Марказий банкида турли лавозимларда меҳнат қилган. 2015-2017 йилларда АТ Халқ банки Бошқаруви Раиси ўринбосари, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви Раиси ўринбосари, 2018-2021 йилларда «Ипотека банк» АТБ Бошқаруви Раиси лавозимларида ишлаган.

Жорий йил февраль ойидан буён эса Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди. Бугун янги раҳбар Халқ банки жамоасига таништирилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Б. Нурмуратов ҳамда Молия вазири Т. Ишметов иштирок этди. Шуҳрат Холдаровичга янги фаолиятида муваффақият ва зафарлар тилаймиз.

Банк Ахборот хизмати.

Теги xalqbankuz
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй