logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Алоқабанкка ахборот технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди

Алоқабанкка ахборот технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди

Алоқабанкка ахборот технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди

photo_2021-07-14_11-04-23

Президент Шавкат Мирзиёев кеча — 13 июль куни рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 253 хил хизматлар кўрсатилмоқда. 2021 йилда уларни яна 60 тага кўпайтириш, 50 дан ортиқ хизматларни соддалаштириш мўлжалланган.

«Энг муҳими, бу ишлар сансалорлик, бюрократия ва коррупцияни камайтириб, вақт ва маблағларни тежаш, унумдорликни оширишга хизмат қилмоқда», — деб таъкидлаган Президент.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг биринчи ярмида рақамли иқтисодиёт соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 7 трлн 200 млрд сўмни, компьютер дастурлаш хизматлари экспорти 17 млн 500 минг долларни ташкил этган.

Шу билан бирга, рақамлаштириш рейтинги 65 та ташкилот, 116 та туман ва шаҳарда ишлар суст ташкил этилганини кўрсатмоқда. 

Тақдимотлар жараёнида «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банкига мижозлар учун барча хизматларни мужассамлаштирган ягона платформа яратиш, ахборот технологиялари соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди.

 

Теги Aloqabank startap loyiha
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй