logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/“Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиш жараёни юзасидан ахборот

“Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиш жараёни юзасидан ахборот

“Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиш жараёни юзасидан ахборот

qBkBB416215766002236_l

2021 йил 20 майда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан эълон қилинган “Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Пойтахтбанк” АЖ устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиш жараёнининг биринчи босқичи якунланди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Унга кўра, 2021 йил 5 июлга қадар давлат улушини сотиб олиш бўйича қизиқиш билдирган талабгорлардан “Пойтахт банк” АЖнинг устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиб олиш учун жами 3 та ва “Ўзагроэкспортбанк” АТБнинг устав капиталидаги давлат акция пакетларини сотиб олиш учун жами 4 та таклифлар келиб тушди.

Барча таклифлар сотиш учун дастлабки малакавий талабларга мос келган деб ҳисобланди ҳамда кейинги босқичга ўтказилди.

Мазкур босқичда талабгорлар билан Ошкор этмаслик тўғрисида (NDA) тегишли битимлар имзоланади ва Банклар тўғрисидаги қўшимча маълумотлар, жумладан ахборот меморандуми, молиявий ҳисоботлар, юридик ва солиқ жиҳатдан ўрганиш ҳисоботлари талабгорларга тақдим этилади.

Маълумки, давлат улушини сотиш бўйича консультантлар сифатида “Deloitte” ва “Grant Thornton” компаниялари жалб қилинган.

 

 

Теги UzAgroExportBank PoytaxtBank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй